2023 йил охиригача Хоразм вилоятига 100 та янги йўловчи автобус келтирилади, деб хабар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, вилоятдаги йўловчи ташиш билан шуғулланувчи Bunyodyo‘lovchitashish компанияси Хитойнинг Zhongtong Bus Holding компанияси билан шаҳар йўналишлари учун 100 та автобус харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Келишувга кўра, автобусларни йил охиригача етказиб бериш режалаштирилган.

Хабарда шартнома миқдори ҳақида маълумот берилмаган.

Zhongtong Bus — бу Хитойнинг энг йирик автобус ишлаб чиқарувчиси бўлиб, 1958 йилда ташкил этилган. Компания 6−18 метр узунликдаги автобуслар, хусусан, электробус ва троллейбуслар ишлаб чиқаради.