Ижтимоий тармоқларда бир аёлнинг 3 нафар кичик ёшдаги болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлиб, уларни ёқиб юбориш билан бевосита таҳдид қилиши акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълумотларга кўра, ҳолат Хоразм вилояти, Урганч туманида бўлган. Таъкидланишича, ҳозирда ҳолатни тўла аниқлаш бўйича ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб боришга киришилган. Ҳодиса Болалар омбудсманининг алоҳида назоратига олинган.

«Болаларга нисбатан бундай жиноий ҳаракатлар уларнинг ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошлари томонидан содир этилишидан қатъий назар, айбдор шахсларни қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши таъминланади. Боланинг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясидадир», — дейилади муносабатда.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши қайд этилган.