7 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Халқ депутатлари Шовот туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ойбек Мадаминович Холбоев Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

тайинлов, хоразм, шовот тумани, қўшкўпир тумани, ҳоким

Ойбек Холбоев 1974 йил 15 сентябрда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. 1996 йилда Урганч давлат университетини тамомлаган.

2014 йилда Шовот тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси, 2014−2017 йилларда тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2017−2018 йилларда Хоразм вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, 2018−2019 йилларда Боғот тумани ҳокими вазифасини бажарувчи, сўнгра ҳокими бўлиб ишлаган.

Тайинловга қадар у 2019 йилдан буён Урганч шаҳри ҳокими бўлган.

Халқ депутатлари Қўшкўпир туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эса Шуҳрат Курвондурдиевич Ахмедов Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

тайинлов, хоразм, шовот тумани, қўшкўпир тумани, ҳоким

Шуҳрат Ахмедов 2023 йилнинг апрель ойидан буён Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Унинг ўрнини Акмал Ортиқович Жималязов эгаллади. Акмал Жималязов тайинловга қадар вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

тайинлов, хоразм, шовот тумани, қўшкўпир тумани, ҳоким