2 декабрь куни соат 12:00 атрофида Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали талабаси ўткир зотилжам (пневмония)дан вафот этди, дея хабар бермоқда муассаса матбуот хизмати.

Олийгоҳнинг Даволаш факультети 1-босқич 112 «Б» гуруҳ талабаси бўлган А.А. пневмония асоратлари бошлаганидан буён даво чораларини кўриб келган. Аммо шанба куни тез тиббий ёрдам шифокорлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, вафот этган.

Академия филиали матбуот хизматигинг «Газета.uz»га маълум қилишича, 20 ёшли йигитнинг касаликка чалинганига 1 ҳафтача бўлган. У ўз уйида вафот этган.

«Тегишли идора ва вазирликка маълумотлар етказилди. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган», — дейилади хабарда.