Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини учинчи ўринда якунлади ва 1/8 финалига йўл олди. Фото ва видео.
«Насаф» ва ОКМК футбол клублари 12 ноябрь куни Ўзбекистон Кубоги финалида тўқнаш келади. Мусобақа ташкилотчиси ЎзПФЛ финал олдидан махсус видеоанонс тайёрлади. Икки жамоа мураббийлари ва футболчилари иштирокида олинган ролик жамоатчилик томонидан асосан илиқ кутиб олинди.
Президент қарори билан 2024 йил 1 июнгача футбол бўйича махсус телеканал очилади. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида Миллий футбол маркази ташкил қилинади.
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2024 йилги Париж Олимпиадаси ўйинларига саралаш босқичининг ҳал қилувчи учинчи босқичига чиқди. Улар гуруҳдаги сўнгги ўйинда ҳиндистонлик рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этди (статистика, видео, фото).
Ўзбекистон футболчилари ўртоқлик учрашувида Хитой терма жамоасини мағлуб этди. Бу терма жамоанинг 3 йил ичида илк сафардаги ғалабаси (видео, фото, статистика).
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учинчи ўрин учун кечган баҳсда Гонконгни мағлуб этиб, 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари медалини қўлга киритди (видео, фото).
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб қўйди. Миллий терма жамоа бронза медали учун Гонконгга қарши баҳс олиб боради.
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Ўзбекистон терма жамоаси охирги марта 1994 йилда турнирнинг ушбу босқичига чиққан (+голлар видеоси).
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Таипейи устидан ғалаба қозониб, Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олди. Ғалаба голи қўшимча вақтда киритилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Грециянинг «Пансерраикос» футбол клуби билан шартнома имзолади. Спортчи аввал Саудиянинг «Ан-Наср» клубида тўп сурганди.
Душанба куни Ўзбекистоннинг 3 та клуби Осиё Чемпионлар лигасида ўз иштирокини бошлади. Илк турда «ОКМК» «Ал-Иттиҳод»га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, «Насаф» «Ал-Файсалий»ни минимал ҳисобда ютди. «Навбаҳор» эса Неймар бошчилигидаги «Ал-Ҳилол» билан дуранг ўйнади.
Цюрих шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси «Б» гуруҳида Испания, Канада ва Мали жамоалари билан куч синашади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эронни мағлуб этиб, 2024 йил Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё кубогининг финал босқичига чиқди (видео, фото).
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Мексика билан 3:3 ҳисобида дурранг ўйнади. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида 3 та гол урилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ўртоқлик учрашувида АҚШ терма жамоасига мағлуб бўлишди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда иккита гол киритилди (статистика, видео, суратлар).
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичида Афғонистонни 8:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ҳужумчи Ҳусайн Норчаев хет-трик қайд этди (фото ва видео).
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 2023/2024 йилги мавсуми гуруҳ босқичида Ўзбекистондан тўрт жамоа — «Пахтакор», «Насаф», «Навбаҳор» ва ОКМК иштирок этадиган бўлди. Қитъа клубларининг энг нуфузли мусобақаси гуруҳ босқичида сўнгги бор 2016 йили Ўзбекистон номидан тўрт жамоа қатнашган эди
«Рома» Элдор Шомуродовни А Сериянинг бошқа клуби — «Кальяри»га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берди. Шомуродов клубдаги биринчи ўзбек футболчиси ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг янги жамоаси қуйи лигада бир мавсум ўтказиб, Италиянинг юқори дивизионига қайтганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг «Ланс» клубига ўтди. Франция чемпионати Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан бири ҳисобланади. «Ланс» клуби ўтган мавсум бу лигада вице-чемпион бўлган ва UEFA Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган.
Қозоғистон Спорт вазирлиги 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини Ўзбекистон билан биргаликда ўтказиш режалаштирилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди. ОАВ хабарига кўра, аввалроқ Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари шундай ташаббус билан чиққан.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг