«покистон» тегли мақолалар


Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири бўлди
4 март 2024, 23:23

Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири бўлди

Ҳукумат собиқ раҳбари Наваз Шарифнинг укаси Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири этиб сайланди. Унинг номзоди саккиз партиядан иборат коалиция томонидан илгари сурилганди.

Давлат сирларини ошкор қилишда айбланган Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон 10 йилга қамалди
30 январ 2024, 17:57

Давлат сирларини ошкор қилишда айбланган Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон 10 йилга қамалди

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу сиёсатчига олти ой ичида чиқарилган иккинчи ҳукм саналади: ўтган ёзда суд уни коррупцияда айбдор деб топганди.

Покистон Эрон ҳудудига жавоб зарбаларини йўллади
18 январ 2024, 17:20

Покистон Эрон ҳудудига жавоб зарбаларини йўллади

Покистон Теҳроннинг ҳужумидан бир кун ўтиб Эрондаги «террорчилар бошпаналари»га қатор зарбалар берди. Покистон ТИВ Эрон суверенитетини ҳурмат қилишини ва зарбалардан мақсад мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлганини таъкидлади.

Покистон ҳаво ифлосланишига қарши курашишда сунъий ёмғирдан фойдаланди
26 декабр 2023, 11:31

Покистон ҳаво ифлосланишига қарши курашишда сунъий ёмғирдан фойдаланди

Покистон ҳукумати Лаҳордаги ҳаво ифлосланишига қарши курашиш учун илк бор сунъий ёмғир ёғдирди. Жараён бир муддат ҳаво сифатини яхшилади, аммо бу кўпга чўзилмади. Фаоллар атроф-муҳит ифлосланишини дарахтлар кесилиши, қурилиш ишлари ва чиқинди газлар билан боғламоқда.

Покистон ҳужжатсиз афғонларни оммавий депортация қилишни бошлади
2 ноябр 2023, 20:50

Покистон ҳужжатсиз афғонларни оммавий депортация қилишни бошлади

Покистон мамлакатда ноқонуний яшаётган хорижликларни депортация қилишни бошлади. Уларнинг аксарияти Афғонистондан. БМТ мамлакат ҳукуматини «инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалокат»нинг олдини олиш учун афғонларни мажбуран чиқариб юборишдан воз кечишга чақирди.

Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашди
26 сентябрь 2023, 19:43

Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Покистон Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Сахир Шамшад Мирза бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Покистон Ўзбекистон билан божхона маълумотлари алмашинувини йўлга қўяди
29 август 2023, 12:21

Покистон Ўзбекистон билан божхона маълумотлари алмашинувини йўлга қўяди

Покистон ва Ўзбекистон божхона маълумотлари алмашинувини йўлга қўяди. Йил охиригача мамлакатларнинг ягона дарча тизимлари ўртасида шартномалар тузиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
8 август 2023, 11:55

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон президенти Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Аввалроқ сенаторлар икки давлат ўртасидаги ушбу ҳамкорлик минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаганди.

Покистондаги сиёсий йиғилишда юз берган портлашда камида 44 киши ҳалок бўлди
31 июл 2023, 10:12

Покистондаги сиёсий йиғилишда юз берган портлашда камида 44 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Бажаур туманида сиёсий партия йиғилишида худкуш портлаш уюштирди. Дастлабки маълумотга кўра, 44 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳат олган. Ўзбекистон ТИВ қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Трансафғон темирйўли бўйича музокараларнинг якуний босқичи бошланди
18 июл 2023, 18:23

Трансафғон темирйўли бўйича музокараларнинг якуний босқичи бошланди

Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон Трансафғон темирйўл линиясини қуриш бўйича музокараларнинг якуний босқичини бошлади. Лойиҳа қиймати 4,6 млрд доллардан 8,2 млрд долларгача баҳоланмоқда ва 2027 йилгача якунланиши режалаштирилган. Афғонистон томони Ўзбекистон ишларни баҳорда бошлашини маълум қилди.

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон ҳибсга олинди
9 май 2023, 17:09

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон ҳибсга олинди

Покистон суди мамлакат собиқ бош вазири Имрон Хонни ҳибсга олди. Унинг партияси Хон тарафдорларини кўчага чиқишга чақирди.

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
14 март 2023, 09:52

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Аҳмед Фаруқ Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда ундан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилиб олинди.

Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф вафот этди
5 феврал 2023, 13:29

Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф вафот этди

Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф узоқ давом этган хасталикдан сўнг 79 ёшида вафот этди. У 2013 йилда давлатга хиёнатда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинганди.

Покистон ва Хитой элчилари Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
3 феврал 2023, 16:20

Покистон ва Хитой элчилари Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов миссиясини якунлаётган Покистон ва Хитой элчилари билан учрашди. Вазир элчилардан ҳамкасбларига салом етказишни сўради.

Видео: Покистонда масжид портлаши оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
30 январ 2023, 15:58

Видео: Покистонда масжид портлаши оқибатида 28 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжид худкуш томонидан портлатилди. Қурбонлар сони 28 кишини, жароҳатланганлар 150 кишини ташкил этмоқда.

Покистон собиқ бош вазири норозилик намойишида яраланди
4 ноябр 2022, 15:51

Покистон собиқ бош вазири норозилик намойишида яраланди

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон муддатидан аввалги сайловлар ўтказилишини талаб қилиб Лаҳордан Исломобод томон йўлга чиққан норозилик автокарвонига бошчилик қилиб кетаётганида оёғидан ўқ еди.

Ўзбекистон ва БМТ Покистонга гуманитар ёрдам жўнатади
29 сентябрь 2022, 12:59

Ўзбекистон ва БМТ Покистонга гуманитар ёрдам жўнатади

Покистондаги кучли сув тошқини жабрланувчиларга вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар-жой модуллари бўлган самолёт Термиздан Карачига учди. Ёрдам Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан юборилди.

Ўзбекистон ва Покистон Трансафғон темир йўли лойиҳасини тезлаштиришга келишиб олди
15 сентябрь 2022, 16:32

Ўзбекистон ва Покистон Трансафғон темир йўли лойиҳасини тезлаштиришга келишиб олди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Дастлаб у Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди, сўнгра Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Унда Трансафғон темир йўли лойиҳасини тезлаштириш ва савдо учун тўсиқларни бартараф этиш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
2 сентябрь 2022, 09:56 3

Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Аҳолиси кучли сув тошқинларидан азият чеккан Покистонга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Оғирлиги салкам 40 тонна бўлган юк таркибида ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари ва бошқалар бор.

Покистон ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун махсус визалар жорий этишни режалаштирмоқда
23 август 2022, 20:20

Покистон ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун махсус визалар жорий этишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Покистон ва Афғонистон ўзаро асосда жорий этаётган юк машиналари ҳайдовчилари учун махсус визалар дастурига қўшилиши мумкин. У билан юк ташувчилар 6 ой давомида чегараларни бемалол кесиб ўтишлари мумкин бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг