Покистон элчиси Саид Ғилоний ва Хитой элчиси Цзянь Ян Ўзбекистондаги миссиясини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов ўз Telegram каналида маълум қилди.

Вазирлик раҳбари улар билан алоҳида учрашиб суҳбатлашди. Бахтиёр Саидов Саид Ғилонийга Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Хитой элчиси билан учрашувда эса ундан ҳамкасбига самимий тилаклар етказишини сўради.

«Элчи хонимдан менинг дўстим, Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган жанобларига энг самимий тилакларимни етказишни сўрадим», — деб ёзди вазир.

бахтиёр саидов, покистон, хитой, элчилар

Маълумот учун, Саййид Ғилоний 2020 йил октябрь ойида Ўзбекистонга элчи бўлиб келганди. Цзянь Ян эса 2018 йил 28 февралда Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиғини топширганди.