Покистон Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, Миллий хавфсизлик кенгаши аъзоси, генерал Сахир Шамшад Мирза бошчилигидаги ҳарбий делегация 26 сентябрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига ташриф буюрди, деб хабар қилди мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов генерал Сахир Шамшад Мирзани Ўзбекистонга ташрифи билан самимий қутлади ҳамда икки томонлама ҳамкорликдаги эришилаётган ютуқларга тўхталиб ўтди.

Аввал хабар қилинганидек, сешанба куни Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Курилла билан учрашди. Томонлар ҳарбий соҳада ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқди.