«об-ҳаво» тегли мақолалар


Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади
6 октябр 2023, 11:21

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб ўтгач, шанба куни кундузи нам ҳаво массаси Ўзбекистондан чекина бошлайди ва республика бўйича яна ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади. Якшанба куни ҳарорат +22…+27 даражани ташкил этади. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Ўзбекистонда ҳафта охирида ёмғир ёғади
3 октябр 2023, 11:31

Ўзбекистонда ҳафта охирида ёмғир ёғади

Пайшанба кунига қадар республиканинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта охирида Каспий денгиздан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат +20 даражагача пасаяди.

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади
29 сентябрь 2023, 11:04

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундузи +23…+28 даража бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?
27 сентябрь 2023, 14:50

Октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтасида ҳарорат +23…+28 даража атрофида бўлади, сўнгра +13…+18 даражагача пасаяди. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 0…-3 даражагача тушиши ҳам мумкин. Ёмғир 4 кундан 8 кунгача кузатилади, қисқа муддатга қорга айланиши эҳтимоли бор.

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради
25 сентябрь 2023, 11:29

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари ва эрталаб ҳарорат +12…+17 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари +30 даражагача исийди. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва кам булутли бўлади
22 сентябрь 2023, 11:53

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва кам булутли бўлади

Шанба ва якшанба кунлари ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +11…+16 даражани ташкил этади, кундузи +25…+30 даражагача исийди.

Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда
18 сентябрь 2023, 11:26

Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Сешанба куни Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиб, ҳарорат пасаяди. Ҳафта давомида ҳарорат кундузи +23…+28 даража атрофида бўлади. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда кучли бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади
15 сентябрь 2023, 11:25

Дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари куз учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб, ҳарорат +13…+18 даража, кундузи эса +25…+30 даража бўлади.

Чанг бўрони вақтида нима қилиш керак? Ўзбекистон СЭС тавсияси
11 сентябрь 2023, 20:20

Чанг бўрони вақтида нима қилиш керак? Ўзбекистон СЭС тавсияси

Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси чанг бўрони вақтида нималар қилиш кераклиги бўйича тавсияларини эълон қилди. Кўчада камроқ бўлиш, ниқоб тақиш, томоқ ва бурунларни чайиш ҳамда чанг зарралари биноларга кириши мумкинлигини ёдда тутиш тавсия этилмоқда.

Фото: Тошкентда яна чанг бўрони кузатилмоқда
11 сентябрь 2023, 16:03

Фото: Тошкентда яна чанг бўрони кузатилмоқда

Тошкентда кучли шамол ортидан чанг-тўзонлар содир бўлмоқда. IQAir Ҳаво сифати индексига кўра, ҳозир Ўзбекистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича дунё шаҳарлари рейтингида биринчи ўнталикка чиқди. «Газета.uz» мухбирлари чангга бурканган пойтахт кўчаларини суратга олди.

Ҳафта давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади
11 сентябрь 2023, 11:34

Ҳафта давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади

11−15 сентябрь кунлари Ўзбекистонда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +29…+32 даража бўлади. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари кўп ҳудудларда ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойлардагина ёмғир ёғади
8 сентябрь 2023, 11:37

Дам олиш кунлари кўп ҳудудларда ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойлардагина ёмғир ёғади

Ўзбекистоннинг катта қисмида шанба ва якшанба кунлари ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат 37 даражага исиши мумкин. Аммо Қорақалпоғистон, Хоразм ва Навоий ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда.

2023 йил ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди
8 сентябрь 2023, 10:37

2023 йил ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди

Ортда қолган ёз кузатувлар тарихидаги энг иссиқ фасл, август эса энг иссиқ ой бўлди. Олимлар Антарктидада денгиз сатҳининг рекорд даражада юқори ҳарорати ва денгиз музлари даражасининг пасайишини кузатди. «Сайёра қайноқ мавсумни бошдан кечирди. Иқлим инқирози бошланди», — дейди БМТ раҳбари.

Ҳафта давомида ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади
4 сентябрь 2023, 11:52

Ҳафта давомида ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади

Ўзбекистон ҳудудида ҳафтанинг биринчи ярмида +26…+29 даража, иккинчи ярмида +29…+32 даражагача кўтарилади. Ҳаво асосан ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади. Кечаси ва эрталаб салқин бўлади.

Байрам кунлари ёғингарчилик кутилмайди
31 август 2023, 11:46

Байрам кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Икки кун давом этган ёмғирлардан сўнг Ўзбекистонда байрам кунлари қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, кундузи ҳарорат +30, кечаси эса +14 даражагача салқин бўлади.

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда
28 август 2023, 11:35

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +25…+30 даража атрофида бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши, қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтиши мумкин.

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
25 август 2023, 11:18

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Россиядан нам ва салқин ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Якшанба куни барча ҳудудларда булутлилик кучайиб, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб ҳаво бироз салқинлашади.

Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво кузатилади
21 август 2023, 11:18

Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво кузатилади

21−25 август кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечалари +18…+23 даража, кундузи +34…+39 даража бўлади. Жума куни Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво массаси кириб кела бошлайди.

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади
18 август 2023, 10:50

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади

Ўзбекистонда салқин ҳаво чекина бошлади ва ҳарорат аста-секин кўтарилмоқда. Дам олиш кунлари ҳарорат кундуз кунлари +35…+37, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +38…+39 даражагача бўлади.

Ҳафта давомида ҳарорат меъёрдан паст бўлади
14 август 2023, 11:40

Ҳафта давомида ҳарорат меъёрдан паст бўлади

Душанба, сешанба кунлари ҳарорат кундузи +27…+32 даража бўлади. Бу август ойи ўртаси учун меъёрий қийматлардан 2−4 даражага паст. Ҳафта ўртасидан салқин ҳаво аста-секин чекиниб, ҳарорат кўтарилади ва кундузи +37 даража атрофида бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг