Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлади, дея хабар қилди Ўзгидромет хизмати агентлиги.

Жума кунининг биринчи ярмида республиканинг марказий ҳудудларида булутли бўлади, баъзида ҳаво булутлардан очилиши сақланиб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғади.

Республиканинг қолган ҳудудларида қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +27…+32 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +35…+37 даражагача бўлади.

Ҳаво ҳарорати шанба куни +30…+35 даража, якшанба куни +32…+37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +39 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари шимоли-ғарбий ҳудудларда об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +22…+27 даражагача пасаяди.

Пойтахтда 8 сентябрда булутли бўлади, баъзида ҳаво булутлардан очилади, куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади, 12−14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +30…+32 даража бўлади.

Дам олиш кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат шанба куни +30…+32 даража, якшанба куни +35…+37 даража бўлади.