Сўнгги ҳафтада Ўзбекистонда минтақа учун август ойининг охирига хос бўлмаган об-ҳаво бўлди. Республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши, баъзи жойларда момақалдироқ ва шамолнинг кучайиши билан бирин-кетин нам ҳаво кириб келди, деб таъкидлади Ўзгидрометнинг дам олиш кунлари учун эълон қилган прогнозида.

Бироқ байрам арафасида ёмғир тўхтади, осмон аста-секин булутлардан тозаланмоқда.

Ёзнинг охирги куни ва байрам кунлари — 1−3 сентябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кундузи +25…+30 даража бўлади. Эрталаб ҳаво сезиларли салқин, ҳаво ҳарорати +14…+17 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда 31 август ва 1−2 сентябрь кунлари кам булутлилик кузатилади, 3 сентябрда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи +26…+29, кечаси +15…+17 даража илиқ бўлади.