21−25 август кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар берди.

Фақат душанба куни кундузи республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида баъзи жойларда ва 22−24 август кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат асосан кечалари +18…+23 даража, кундузи 21 августда +34…+39 даража, 22−23 августда +32…+37 даража, 24−25 августда +34…+39 даража бўлади.

Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 25 август куни Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво массаси тарқала бошлайди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат +30…+35 даражагача пасаяди.

20 августда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Кундузги ҳарорат 25 августда +37…+39 даража, 22−25 августда +34…+37 даража бўлади. Ҳарорат кечалари +19…+22 даража атрофида бўлади.