Шавкат Мирзиёев мамлакат халқига мурожаатида маълум кучлар «конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида… вазиятни беқарор этиш ва издан чиқаришга уринишаётганини» таъкидлади. Қорақалпоғистоннинг мақоми ўзгармаслигини яна бир бор айтиб, сўнгги йилларда минтақада рўй берган ўзгаришларни санади.
Қарийб бир сутка давомида шовқин чиқарувчи восита ва ўқ овозлари эшитилиб турган Нукус бугун тинч. Шифохоналарда яраланганлар кўп. Аҳоли яқинларини ҳалок бўлганлар ва ҳибсга олинганлар орасидан қидирмоқда. Кўчаларда ёнган шина ва қон изларини кўриш мумкин. Шуҳрат Латипов фоторепортажи.
Шавкат Мирзиёев Нукус аҳолиси билан суҳбатда ташқи кучлар таъсири остида одамлар қўлига милтиқ олиб, Миллий гвардия ходимларини отганини маълум қилди. У президент сифатида Қорақалпоғистонда тинчлик ўрнатилиши ва ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига кафолат берди.
Ўзбекистон президенти бир кун аввал борган Нукусга яна учиб кетди. Қорақалпоғистонда тундан бери фавқулодда ҳолат жорий этилган.
«Қорақалпоғистоннинг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистоннинг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Шавкат Мирзиёев Нукусда.
Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган йиғилишда Қорақалпоғистон аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган Ўзбекистон Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддаларининг амалдаги таҳрирлари ўзгаришсиз қолдирилиши кераклигини айтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир кун аввал оммавий намойишлар бўлиб ўтган Нукусга учиб кетди.
ИИВ 1 июль куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида айрим фуқаролар республикада амалга оширилаётган конституцион ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, ноқонуний намойишлар уюштирганини маълум қилди. Ҳозирда жамоат тартиби тикланган.
Самарқанд вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланганликда гумонланган икки нафар шахс қўлга олинди. Улардан бири 5000, бошқаси 2800 долларни сотишга урингани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Нукусда Ўзбекистондаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида илк диализ маркази иш бошлади.Май ойидан Урганч ва Боғот туманида ҳам шундай клиникалар иш бошлайди, йил охиригача эса Тошкентда энг йирик клиника ишга тушади.
Ўтган йили Нукусда шифокорлар янги туғилган чақалоқни хато туфайли ўлган деб қайд этиб, патология бюросига бериб юборишган. Патолого-анатомик чақалоқнинг кўкрак қафасини очганида уни ҳали тирик эканлигини аниқлаган, бироқ, унга биринчи ёрдамни кўрсатмасдан, шифокорларга қайтариб берган. Чақалоқ вафот этди, уч кишига нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга оширилди.
8 февраль куни соат 03:00 ларда Нукус шаҳрининг Гоне қала ҳудудида кўчага янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилгани аниқланди. Буни кўрган фуқаро зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилган. Унинг айтишича, тез ёрдам фельдшери Икрам Жуманиязов совуқдан ҳимоя қилиш мақсадида чақалоқни уст кийимига ўраган ва биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган. У ҳозирда реанимацияда, оғир аҳволда. Чақалоқнинг онаси аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
28 январь, жума куни республиканинг ғарбий вилоятларида кучли қор ёғди. Нукус йўлларида муз қопламаси ҳосил бўлган, аммо ободонлаштириш хизмати ходимлари об-ҳаво ўзгаришларига тезда жавоб беришди. Фотосуратчи Азамат Маткаримов қор бўрони вақтида Қорақалпоғистон пойтахтини суратга олди.
Қуюқ туман сабабли Урганч ва Нукус аэропортлари якшанба кунидан буён парвозларни қабул қилмаяпти. Йўловчиларга парвоз вақтини алоқа марказидан ёки онлайн жадвал орқали аниқлаштириш тавсия этилди.
Қуюқ туман тушгани сабабли Урганч, Нукус ва Навоий аэропортлари фаолиятига ўзгаришлар киритилди. Жумладан, Тошкентдан Урганч ва Нукусга амалга оширилган парвозлар кечиктирилди.
Нукусда ижарада яшовчи талаба хонадондаги иситиш қозони оташхонасидан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этганлиги аниқланди.
2021−2022 ўқув йилидан Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади.
Бош прокуратура, ДХХ ва ИИВ томонидан Нукусда ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28-моддаси, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Нукусда Granit Montaj Stroy қурилиш компанияси Nukus city ҳудудида асфальт ётқизиш ҳамда сув тармоқларини таъмирлашга ажратилган 246,1 млн сўмни талон-торож қилди. Компания ишларни тўлиқ бажармасдан, ҳисоб-фактураларга сохта маълумотларни киритган.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Нукусда ўрнатилган янги йил арчаси учун миннатдорчилик билдирди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг