Ўзбекистон аэропортларида кучли туман туфайли парвозлар кечиктирилди. Тунда Урганч ва Нукус аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида кўриш имконияти ёмонлашгани муносабати билан самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмаган.

Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, қуюқ туман туфайли Урганч аэропортида — кўриш имконияти 200 метр, Москвадан AFL1976 қатновини бажараётган самолёт соат 03:25 да Шереметево аэропортидан уча олмади.

Ҳудди шундай ҳолат яна иккита қатнов: соат 04:35 даги SBI6481 Самара — Урганч қатнови, соат 03:30 даги SVR2473 қатнови Санкт-Петербургдан учиб кета олмади.

Шунингдек, кўриш масофаси 200 метр бўлган қуюқ туман Нукус аэропорти фаолиятини ҳам чеклади. HY15/16 ва HY11/12 қатновлари Тошкент аэропортида учишни кутишмоқда. Бундан, соат 11:30да Нукус-Актау йўналиши бўйича учишни амалга ошириши керак бўлган HY9727/9728 қатнови парвозининг чегараланиши ҳам мустасно эмас.


Бир кун аввал (2 январь куни) бекор қилинган Тошкентдан Урганч ва Нукусга парвозлар ҳануз ушланиб турилибди. Йўловчиларнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, аэропортдаги жадвал (табло)да кўрсатилган Тошкентдан учиш вақти — соат 14:00да деб кўрсатилган.

Uzbekistan Airways компанияси йўловчиларга алоқа марказидан қатновлар ҳақида маълумотларни аниқлаштиришни тавсия қилди: 78−140−02−00. Парвозлар ҳақида сўнгги маълумотлар онлайн-жадвалда ҳам мавжуд: uzairways.com/ru/schedule