Фирибгарликда гумон қилинаётган мазкур шахс Бош прокуратура, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаро А.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро А.К.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали ички ишлар органлари тизимига ишга жойлаштиришини айтади. Бунинг эвазига эса 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.