Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шанба куни бир кун аввал оммавий намойишлар бўлиб ўтган Нукусга учиб кетди. Буни Flightradar24 хизмати маълумотлари тасдиқлайди.

Хизмат шунингдек, бош вазир Абдулла Ариповнинг самолёти ҳам Қорақалпоғистон пойтахтига йўл олганини кўрсатмоқда.