Ўзбекистон ИИВ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот берди.
Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.
Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган, дейилади хабарда.
Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
«Газета.uz»нинг Нукусдаги манбалари ҳозирда шаҳар марказида одамлар тарқала бошлаганини хабар қилди. Намойишчилар билан учрашиш учун Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камолов келди. У намойишчилар озод этилишини талаб қилган фаол Даулетмурат Тажимуратовнинг ёнида гапирди.
kamal Ayapbergenov
Почему там все глушит, не законная митинг был за освобождение Давлетмурада. Ведь Давлетмурада похитили. Почему не можем решить это все мирном и законном путем?
Central Asia Union
Конституциядаги Қорақапоғистон статусини ўзгаришни ўртага ташлаётганларни нияти холис эмаслиги ва дунёқараши торлиги кўриниб турибди, аслида улар иғвогар.. Қорақалпоқлар мавжуд статус ўзгармаса ҳам, шундайлигича қолса ҳам алоҳида давлат бўлишни истаётганлари йўқ-ку..