Нукусда ижарада яшовчи талаба ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар берди.

Хабарга кўра, 24 ноябрь куни соат 07:00 ларда Нукус Давлат педагогика институтининг талабаси Р.Р. ижарадаги хонадонида ўрнатилган иситиш қозони оташхонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Марҳумга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.