БМТ Бош ассамблеясининг Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи резолюциясига 120 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ёқлаб овоз берди. 14 та мамлакат бунга қарши чиққан бўлса, 45 та мамлакат бетараф қолди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқаролардан ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмаслик ва элчихонага консуллик хизматларини олиш учун келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўради.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Фаластин, Исроил ва яна 7 та мамлакатнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қабул қилиниб, Ғазо секторидаги вазият ҳақида гаплашилди. Болалар қурбон бўлаётган можарони тўхтатишга яна бир бор чақирамиз, дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.
АҚШ «Икки халқ учун икки давлат» режасига мувофиқ Яқин Шарқда тинчликка эришиш тарафдори, деди Самарқандга келган USAID раҳбари Саманта Пауэр. У, шунингдек, АҚШнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги поймол этилишини қоралаш бўйича чақириқларидан ажабланмаслик кераклигини таъкидлади.
АҚШ президенти Жо Байден аҳолига телемурожаатида ҲАМАС ҳамда Россия президенти Владимир Путин «демократияни бутунлай йўқ қилмоқчи»лигини ва Америка террорчилар ва золимларнинг ғалаба қозонишига йўл қўймаслигини айтди. У америкаликларни Украина ва Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.
18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига зарба берилиши оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ буни «даҳшатли зўравонлик» деб атади. «Буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз», — дейилади вазирлик хабарида.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС ҳужумлари оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, 4 киши бедарак йўқолганини маълум қилди. Уруш туфайли Исроилда жами 148 нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлган, 143 киши бедарак йўқолган.
Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди. Улар ўқишни онлайн давом эттиришади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Тель-Авивга парвозларни давом эттирмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат ҳудуди ва Ғазо секторида мажбуран ушлаб турилганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирди. Шунингдек, Исроилда яшаётган Ўзбекистон фуқароларидан алоқага чиқиш сўралди.
ҲАМАСнинг икки етакчиси ҳалок бўлди, Эрон Исроилнинг ҳарбий ва разведка соҳасидаги «тузатиб бўлмас мағлубиятини» олқишлади, БМТ комиссияси ҲАМАС ва Исроилнинг ҳаракатларини қораламоқда, ОАВ Исроил электр ва сув етказиб беришни тўхтатган минтақада гуманитар фалокат юз бераётгани ҳақида ёзмоқда.
Исроил ҲАМАС гуруҳининг ҳаракатларига жавобан Ғазо секторини «тўлиқ блокада» қилишга буйруқ берди. Фаластин ССВ беморлар кўпайиб кетган касалхоналарга шошилинч тиббий ёрдам таъминотини етказиб бериш учун хавфсиз йўлак очишга чақирмоқда.
Исроилда қурбонлар сони 700 нафардан ошди, 2200 дан ортиқ одам жароҳатланган. Ғазо секторида эса камида 413 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 2300 киши яраланган. ОАВ Эрон ҲАМАСга ёрдам бергани ҳақида ёзди, Эроннинг ўзи эса буни рад этди.
Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган фуқаролардан Ўзбекистонга учиш учун бемалол авиачипта олиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, фуқаролардан Исроилдаги яқинлари йўқолган ёки яраланган бўлса, консуллик бўлимини хабардор қилиш сўралди.
Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди. У бу лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келган Феруза Маҳмудованинг ўрнини эгаллади.
Ўзбекистон ва Исроил ҳаво қатновини амалга оширишда авиакомпаниялар сони бўйича чекловларни бекор қилди. Бу бўйича 1996 йилда кучга кирган ҳаво транспорти тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритилди.
Пахтачи туманида фуқарони 18 500 доллар эвазига Исроилга, Пайариқда эса 16 000 долларга АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди.
Исроил парламенти суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида энг баҳсли қонун лойиҳаларидан бирини кўпчилик овоз билан қабул қилиб, Олий суд ваколатларини чеклади. Ислоҳот лойиҳаси мамлакатда олти ойдан бери давом этаётган оммавий норозиликларни келтириб чиқарди.
Исроилда баҳсларга сабаб бўлган суд ислоҳоти лойиҳасига қарши янги йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Минглаб намойишчилар мамлакат бўйлаб йўлларни тўсиб қўйди, бир қанча шаҳарларда полиция билан тўқнашувлар бўлмоқда.
Аргентинада ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ Ўзбекистон учун ниҳоясига етди. Нимчорак финалда улар сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, Исроилга мағлуб бўлди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг