«қозоғистон» тегли мақолалар


Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартнома ратификация қилинди
3 июл 2023, 13:10

Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартнома ратификация қилинди

Шавкат Мирзиёев имзоланган қонун билан Қозоғистон билан чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.

«Бу ҳақиқатга тўғри келмайди». Тоқаев икки хил мақсадда фойдаланиладиган товарларнинг Россияга экспорти ҳақида
21 июн 2023, 10:36

«Бу ҳақиқатга тўғри келмайди». Тоқаев икки хил мақсадда фойдаланиладиган товарларнинг Россияга экспорти ҳақида

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари бўйича халқаро қоидаларга амал қилаётганини, Қозоғистон ёрдамида Россияга икки хил мақсадда фойдаланиладиган маҳсулотлар экспорт қилинаётгани ҳақидаги хабарлар «ҳақиқатга тўғри келмаслигини» билдирди.

Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорти 2022 йилда 134 бараварга ошди
14 июн 2023, 10:52

Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорти 2022 йилда 134 бараварга ошди

Қозоғистон 2022 йилда Ўзбекистонга гўшт экспортини 134 бараварга оширди. Мамлакатнинг йил давомидаги гўшт экспорти 28,7 минг тоннани ташкил этган ва бу сўнгги 10 йилдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Ўзбекистон Қозоғистонга ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
12 июн 2023, 14:26

Ўзбекистон Қозоғистонга ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон томони Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинларига қарши курашишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Қозоғистонда ўрмон ёнғинлари: 14 киши ҳалок бўлди, Ўзбекистон президенти ҳамдардлик йўллади
12 июн 2023, 12:06

Қозоғистонда ўрмон ёнғинлари: 14 киши ҳалок бўлди, Ўзбекистон президенти ҳамдардлик йўллади

Қозоғистоннинг Абай вилоятида ўрмон ёнғинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Мамлакатда 12 июнь миллий мотам куни деб эълон қилинди. Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан қўшни давлат президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди.

Қозоғистон ва Арманистон банклари Россия компанияларининг электроника учун тўловларини блоклашни бошлади
8 июн 2023, 12:50

Қозоғистон ва Арманистон банклари Россия компанияларининг электроника учун тўловларини блоклашни бошлади

Қозоғистон ва Арманистон банклари Россия компанияларининг параллел импорт орқали етказиб берилаётган электроника учун тўловларини блоклашни бошлади. «Коммерсанть»нинг хабар беришича, етказиб берувчилар электроникани бошқа товар кодлари остида импорт қилишга ҳаракат қилмоқда.

Қозоғистон 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб беришга тайёр бўлади
4 июн 2023, 16:14

Қозоғистон 2024 йилда Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб беришга тайёр бўлади

Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг айтишича, 2024 йилги куз-қиш мавсумида мамлакат инфратузилмаси Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун тайёр бўлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ ҳажми ҳамда нархи бўйича музокаралар ҳамон давом этмоқда.

Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир экспорти ҳажмини оширмоқчи
2 июн 2023, 09:56

Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир экспорти ҳажмини оширмоқчи

2025 йилдан Қозоғистон Ўзбекистонга кўмир экспортини босқичма-босқич 25 баробардан зиёдроққа оширмоқчи. 2022 йилда мамлакатга 13,6 млн долларлик 487,9 минг тонна кўмир етказиб берилган.

Қозоғистонда Оналар куни ва Оталар куни байрам сифатида нишонланади
1 июн 2023, 22:12

Қозоғистонда Оналар куни ва Оталар куни байрам сифатида нишонланади

Қозоғистонда иккита янги — дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланадиган Оналар куни ва Оталар куни байрамлар рўйхатига киритилди.

«Техник масалалар бўйича ишлаяпмиз». Энергетика вазири — Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳақида
30 май 2023, 14:10

«Техник масалалар бўйича ишлаяпмиз». Энергетика вазири — Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳақида

Ўзбекистон ва Россия рус газини етказиб беришнинг тижорий шартларини фақат техник масалалар ҳал этилгандан кейингина муҳокама қила бошлайди, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Шунингдек, у ўзбек газини Хитойга етказиб бериш ишлари имзоланган шартномаларга кўра олиб борилаётганини айтди.

Қозоғистон Россияга товарлар экспорти устидан назоратни кучайтиради
24 май 2023, 19:02

Қозоғистон Россияга товарлар экспорти устидан назоратни кучайтиради

Қозоғистон Ғарб санкцияларини бузмаслик учун Россияга товарлар экспорти устидан назоратни кучайтирмоқчи. Аввалроқ журналистлар Қозоғистондаги компаниялар орқали Россияга РФнинг Украинадаги армияси эҳтиёжлари учун дрон ва микрочиплар ташилаётгани тўғрисидаги суриштирувни эълон қилган эди.

Қозоғистондаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
20 май 2023, 20:49

Қозоғистондаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда «КамАЗ» ва Toyota Ipsum автомобили иштирокидаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна икки йўловчи шифохонага етказилди. Март ойи бошидан бери Қозоғистонда учта ЙТҲда камида 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.

Қозоғистондаги ЙТҲда 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
17 май 2023, 10:43 1

Қозоғистондаги ЙТҲда 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Toyota ва Lacetti автомобиллари тўқнашиши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Яна 6 киши шифохонага етказилди. Мамлакат ИИВ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини билдирди.

Ўзбекистон Россиядан 300 минг тонна нефть харид қилади
25 апрель 2023, 19:44

Ўзбекистон Россиядан 300 минг тонна нефть харид қилади

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Газпромнефть» билан 2023 йилда 300 минг тонна нефть импорти бўйича келишувга эришди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари 18 йилга қамалди
25 апрель 2023, 15:01

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари 18 йилга қамалди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари ва собиқ бош вазир Карим Масимов давлатга хиёнат ва ҳокимиятни мажбуран тортиб олишда айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси қонунчиликка киритилди
25 апрель 2023, 11:56

Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси қонунчиликка киритилди

Қозоғистон қонунчилигига тўрт кунлик иш ҳафтаси тушунчаси киритилди. Энди иш берувчи ва ходим беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасига алмаштириш ҳуқуқи билан тўрт кунлик иш ҳафтаси тўғрисида келишиб олиши мумкин.

Қозоғистонга жўнатилган Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқлангани рад этилди
16 апрель 2023, 12:02

Қозоғистонга жўнатилган Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқлангани рад этилди

Тармоқларда Қозоғистонга импорт қилинган 43 тонна помидорда хавфли вирус аниқлангани ҳақида хабар тарқалганди. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буни рад этиб, қўшни мамлакатдан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмагани ва эътирознома жўнатмаганини билдирди.

Қозоғистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда
14 апрель 2023, 23:00

Қозоғистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Қозоғистон ва Хитой ҳукуматлари ўз фуқаролари учун ҳар икки йўналишда ҳам визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Визасиз қолиш муддати чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб 30 кунни ташкил қилади.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия газ иттифоқини муҳокама қилишда олдинга силжишди — Сергей Лавров
14 апрель 2023, 18:03

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия газ иттифоқини муҳокама қилишда олдинга силжишди — Сергей Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия газ иттифоқи лойиҳасини муҳокама қилишда «жумладан, президентлар даражасида фаол олға силжишганини» айтди.

«Ўзбекистон кўплаб мамлакатларни боқа олади». Маргулан Сейсембаев — қишлоқ хўжалиги, нейро тармоқ ва тўсиқлар ҳақида
12 апрель 2023, 13:08

«Ўзбекистон кўплаб мамлакатларни боқа олади». Маргулан Сейсембаев — қишлоқ хўжалиги, нейро тармоқ ва тўсиқлар ҳақида

Қозоғистонлик тадбиркор Маргулан Сейсембаев Тошкентдаги нутқида қишлоқ хўжалигини Ўзбекистоннинг афзаллиги ва уни кучайтириш зарур бўлган соҳа деб атади. Шунингдек, у нейро тармоқларни тартибга солиш, тўсиқлар — жамиятга бўлган ишонч ҳақида нималар дейиши мумкинлигини сўзлаб берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг