16 май куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 824-километрида Toyota RAV-4 ва Lacetti автомобиллари тўқнашган. Оқибатда Ўзбекистон фуқаролари бўлган Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

йтҳ, ўзбекистонлик, қозоғистон

Шунингдек, машинада бўлган яна уч нафар йўловчи ва Toyota автомобилидаги эр-хотин ҳамда уларнинг 5 ёшли боласи шифохонага етказилган.

Вазирлки хабарига кўра, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.