Қозоғистонда Оналар куни ва Оталар куни нишонланади, дея хабар бермоқда мамлакат Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Қозоғистонда байрамлар тақвимини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорга янги байрамлар тўғрисидаги қўшимча киритилди. Ҳужжатни бош вазир Алихан Смаилов имзолади.

Қозоғистонликлар Оналар кунини май ойининг иккинчи якшанбасида, Оталар кунини эса июнь ойининг учинчи якшанбасида нишонлайдилар.

«Оилавий қадриятларни тарғиб қилиш, оила ва таълим институтини мустаҳкамлаш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланадиган „Оналар куни“ ва „Оталар куни“ расмий байрамлари мамлакатимизда ҳам тасдиқланди», — дейилади хабарда.

Оталар куни биринчи марта 1910 йил 19 июнда АҚШда нишонланган. Ушбу байрамни яратиш ташаббускори Додд хоним деб номланади, у отасига ва у орқали Американинг болаларни тарбиялашда иштирок этган барча ғамхўр оталарига миннатдорчилик билдирмоқчи бўлди. Байрам асосчисининг отасининг исм-шарифи Уильям Смарт бўлиб, рафиқаси олтинчи фарзандини дунёга келтираётганда вафот этган, бироқ ёлғиз ота янги туғилган чақалоқни ва яна беш нафар болани муваффақиятли тарбиялаган.

Бу кун 1966 йилда АҚШда миллий байрамга айланди. Анъанага кўра, ҳар йили ўтказиладиган байрам тадбирларида фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган кам таъминланган оталарга давлат ва фуқаролар томонидан кўмак кўрсатилади. Вақт ўтиши билан бошқа мамлакатлар ҳам ушбу кунни нишонлашни бошладилар.

Оналар куни — оналар шарафига бағишланган халқаро байрам. Ушбу кунда оналар ва ҳомиладор аёлларни табриклаш одат тусига киради, Халқаро хотин-қизлар кунидан фарқли ўлароқ, барча аёл вакиллари табрикларни қабул қиладилар.