5 декабр соат 20:00 ларда Янгиҳаёт тумани Йўлдош-6 даҳаси 25-уйда ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Йўлдош-6 даҳасидаги 25-уй 2-қаватдан 2 та йўлак ва 12 та хонадондан иборат бўлиб, уйнинг умумий майдони 300 метр кубни ташкил этади, ёнғин оқибатида унинг 80 метр куб майдонига шикаст етди.

Ҳодиса содир содир бўлган жойга ФВВ Ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келиб ёнғинни ўчирди. Ёнғин содир бўлган вақтда ушбу уйда истиқомат қилувчи 9 нафар фуқаро ўз вақтида эвакуация қилинди. Бироқ уйнинг 11-хонадонида истиқомат қилиб келган 2 нафар фуқаронинг ҳаётдан кўз юмгани аниқланди.

Ёнғин оқибатида шикаст етказилган хонадон эгалари вақтинчалик Тошкент индекс савдо мажмуасидаги ётоқхонага жойлаштирилди.

Ҳозирда содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиши ва шу билан боғлиқ бошқа ҳолатларни ўрганиш борасида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.