23 ноябрь куни соат 11:12 да Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги қурилиши тугалланмаган IT-парк биносининг 21-қаватида пенопласт қолдиқлари ёниб кетди. ФВВ бу ҳақда шаҳар ФВБга хабар келиб тушганини маълум қилди.

3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:15 да «Олимлар» МФЙ Шаҳриобод кўчасидаги ёнғин бўлаётган жойга етиб борди ва оловни 10 дақиқада ўчирди.

Ёнғин натижасида 24 қаватли қурилиши тугалланмаган IT-парк биносининг 21-қаватида тахминан 5 кв.м майдонда пенопласт қолдиқлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида қўшни биноларга зарар етмаган. Ҳодиса сабаб тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.