Самарқанд вилояти, Жомбой туманида юк автомобилининг машинага урилиши оқибатида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 «Тошкент — Самарқанд» автомобиль йўлининг 1071-километрида соат 15:30 ларда DAF юк автомобилининг олд чап томон шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотди. Шундан сўнг, ортга қайрилиб олиш манёврини бажараётган Lada Largus автомобили билан тўқнашди.

Тўқнашув юк автомобилида ёнғин юзага келишига сабаб бўлди. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида Lada автомобилининг ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилди.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.