Наманган шаҳрида аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

11 декабрь куни соат 01:10 ларда Наманган ФВБга «Диёр» МФЙдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Бўлимнинг 1,3-сонли ёнғин қутқарув қисмининг экипажлари манзилга соат 01:18 да етиб борган. Ёнғин соат 01:45да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 70 квадрат метр жойи ҳамда уй-рўзғор буюмлари ёниб, зарарланган.

Хонадон эгаси — 1952 йилда туғилган фуқаро 65 фоиз куйиш жароҳатини олди. Уй эгасининг 1980 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони бўлган ўғли эса 95 фоиз куйиш шоки ўта оғир даражасини олган.

Ёнғинга газ ва ҳаво аралашмаси натижасида келиб чиққан чақнаш сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Хонадон эгаси билан суҳбатлашилганда, хонани иситиш мақсадида қўлбола туника печига газ сурғич ўрнатилганини айтган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.