9 сентябрь куни соат 13:48 да Бувайда тумани Янгиқўрғон МФЙ, Завур бўйи кўчасида жойлашган сомон бозорида тўхтаб турган «Москович» ва унга уланган прицеп 300 дона пресс сомони билан ёниб кетди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ФВБ хабар қилди.

Хабарга асосан, ёнғин жойига ёнғин-қутқарувчилар 14:00 да етиб бориб, 14:02 да ўраб олиниб, 14:10 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автомашина эгаси Бувайда тумани Жалер қишлоғида яшовчи фуқаро А.А. икки қўл, кафтлари ҳамда юз қисмида турли хилдаги куйиш жароҳати олди. Ҳозирда беморининг ҳолати яхши, Бувайда тумани бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида тиббиёт ходимлари назоратида.

Тегишли ташкилотлар томонидан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.