Тошкент шаҳар Олмазор туманида Matiz автомобили ёниб кетди, дея хабар қилмоқда ЙҲХХ.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 14 декабрь куни соат 11:20 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани КХАЙ ва Талабалар кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Б.Ф. Matiz автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда, транспорт воситасида қисқа туташув ва унинг натижасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

ёнғин, матиз, тошкент

Фото: ЙҲХХ

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.