Наманган вилояти Косонсой туманида хонадон ёниб кетиши оқибатида эр-хотин ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 1 январь куни соат 05:00 ларда туманнинг «Навбаҳор» маҳалласи худудидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлган. Натижажа яшаш уйиниинг шифт қисмидан 20 квадрат метр жойи ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган.

Шунингдек, ёнғин вақтида хонадон эгасининг ўғли — 1994 йилда туғилган эркак ва унинг турмуш ўртоғи, 1995 йилда туғилган аёлнинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасида терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.