Наманган вилояти «Қамчиқ» довони йўлида юк автомобилида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХХ.

18 ноябрь куни соат 03:00 ларда Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 233-километрида ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Х.Я. бошқарувидаги Volvo русумли юк автомобилида қисқа туташув ва унинг натижасида ёнғин юзага келди.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган фуқаролар йўқ. Автомобилга зарар етган.

Ҳолат юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.