Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автойўлининг 85-километрида пахта ортилган юк автомобили ёниб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

21 февраль куни 16:48 да ушбу юк машинанинг ҳайдовчиси салонда ёнғин ҳидини сезиб, машинанинг кузов қисмида ёнғин бошланганини кўрган. Шундан сўнг, автомобилга ортилган пахта ёниб кетган.

Ҳодиса жойига ҳудудий ФВБ ёнғин-қутқарув экипажлари етиб келиб, соат 17:20 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Автомашинадаги юкнинг бир қисми ёнғиндан сақлаб қолинган Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар йўқ.

ёнғин, пахта, юк машинаси

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

ёнғин, пахта, юк машинаси