1 февраль куни соат 08:30 атрофида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Captiva автомобилида ёнғин юзага келди, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида тўхтаб турган, фуқаро А.Б.га тегишли бўлган машинадаги ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Ёнғин натижасида автомобилга жиддий зарар етган. Ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган. Ҳозирда ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.