10 май куни соат тахминан 03:59 атрофида Қашқадарё вилояти Косон туманидаги «Юқори Арабхона» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган ва у соат тахминан 04:30 атрофида тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида фуқаро Б.Л.га тегишли хонадоннинг 28 метр квадрат ички ва том қисми зарарланган.
Хонадоннинг тахминан 150 метр квадрат майдони сақлаб қолинган. Содир бўлган ёнғиндан 1 нафар фуқаро (хонадон эгасининг турмуш ўртоғи) куйиш тан жароҳати олиши оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.