Сирдарё вилояти Боёвут тумани «Қарапчи» МФЙдаги хонадонларнинг бирида содир бўлган ёнғин бартараф этилди, деб хабар берди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Маълум қилинишича, 18 январь куни соат 15:20 да Она юрт кўчасидаги 7-уйда тахминан ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳодиса содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида уйнинг 50 квадрат метр майдони ёнган, икки нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:28 да етиб бориб, ёнғин 16:30 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ ТерДУ академик лицейи қозонхонаси портлаб, 2 киши ҳалок бўлган ва 1 киши шифохонага ётқизилганди.