17 январь куни эрталаб соат 07:23 да Янгиҳаёт тумани «Чорбоғ» маҳалласидаги ёғоч уйлардан бирида ёнғин келиб чиқди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғинни зудлик билан ўчирганини маълум қилди.

ёнғин, янгиҳаёт тумани

Воқеа ҳозирча ёғ қиздирилгани ортидан юз бергани тахмин қилинмоқда.

Ўт ўчирувчилар хонадоннинг 45 кв.м. (жами: 340 кв.м.) майдонини сақлаб қолган. Ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.