Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида 2023 йил 9 февраль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Тўрткўл туманида ёнғин бўлаётгани бўйича хабар тарқалган. Хабар бўйича Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тўрткўл тумани бўлими ходималари воқеа жойига бориб оловни бартараф қилишди.

Ёнғиннинг юзага келиши «Амударё» дарёси бўйидаги Хоразм вилояти билан чегарадош ҳудудда қуриган ўт-чўпларда ёнғин юзага келиши сабаб бўлган. Воқеа сабаб ҳеч ким тан жароҳатини олмаган ва вафот этмаган.