«элчи» тегли мақолалар


Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси бўлди
8 ноябр 2023, 10:22

Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси бўлди

Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар Истанбулдаги бош консулликка раҳбарлик қилиб келаётганди.

Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси иш бошлади
27 октябр 2023, 14:53

Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси иш бошлади

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланган Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрига етиб борди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди
5 октябр 2023, 10:17

Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди

Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди. У бу лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келган Феруза Маҳмудованинг ўрнини эгаллади.

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси этиб тайинланди
27 сентябрь 2023, 23:33

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси этиб тайинланди

Президентнинг Германияга ташрифи арафасида Ўзбекистоннинг янги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакатга етиб борди. У аввал Ҳиндистонда элчи бўлиб ишлаган.

Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
30 август 2023, 10:08

Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Муҳаммад Монирул Ислом Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилинди.

Туркманистоннинг янги элчиси Ўзбекистонда иш бошлади
24 август 2023, 19:42

Туркманистоннинг янги элчиси Ўзбекистонда иш бошлади

Туркманистоннинг янги элчиси Шадурди Мередов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Буюк Британиянинг янги элчиси Тимоти Смарт Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади
10 август 2023, 15:23

Буюк Британиянинг янги элчиси Тимоти Смарт Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди.

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
19 июл 2023, 09:48

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Буюк Британия элчиси Тим Торлоу ўрнини Тимоти Смарт эгаллади. У фаолиятини август ойида бошлайди.

Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
12 июл 2023, 11:36

Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Юй Цзюнь Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. 51 ёшли дипломат шу йил бошида 5 йиллик миссиясини якунлаган Цзян Яннинг ўрнини эгаллади.

Фурқат Сидиқов АҚШ президентига ишонч ёрлиқларини топширди
2 май 2023, 09:11

Фурқат Сидиқов АҚШ президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди. «Халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга интиламан», — дейди дипломат.

Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
14 март 2023, 15:18

Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Андре Карстенс Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари қабул қилинди.

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
14 март 2023, 09:52

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Аҳмед Фаруқ Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда ундан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилиб олинди.

Вазирликдан элчиликка, элчиликдан вазирликка ва сиёсий бошпана сўрови. АҚШдаги ўзбек элчилари ҳақида
3 март 2023, 20:17

Вазирликдан элчиликка, элчиликдан вазирликка ва сиёсий бошпана сўрови. АҚШдаги ўзбек элчилари ҳақида

Сафоев ва Камилов АҚШда элчилик қилишдан аввал ҳам, кейин ҳам ТИВга раҳбар бўлган. Ғуломов эса қарийб бутун Европа учун элчилик қилгач, сўнг худди шу ишни қарийб бутун Америка қитъаси учун бажарган. Ўзбекистоннинг АҚШдаги энг биринчи элчиси у ерда бутунлай қолишга қарор қилган.

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланди
3 март 2023, 15:13

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланди

Сенат Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига илгари ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллади. 2017 йилдан буён ушбу дипломатик миссияни бошқариб келаётган Жавлон Ваҳобов Сидиқов кетган лавозимни эгаллаши мумкин.

Бейбут Атамкулов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида иш бошлади
8 ноябр 2022, 23:50

Бейбут Атамкулов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида иш бошлади

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Бейбут Атамқулов ўз иш фаолиятини бошлади. Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини ташқи ишлар вазири Владимир Норов қабул қилиб олди.

Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси ўз фаолиятини бошлади
7 ноябр 2022, 16:41

Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси ўз фаолиятини бошлади

Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Жазоирнинг янги тайинланган элчиси Бумедиан Геннаднинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Томонлар Жазоир компанияларининг Ўзбекистонда автомобилсозлик, нефть-газ саноати, АКТ ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларда иштирокини муҳокама қилди.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Туркистон вилоятига ҳокимлик қилади
31 август 2022, 15:38

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Туркистон вилоятига ҳокимлик қилади

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган Дархон Сатибалди Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда қўл остидаги ходимнинг коррупцияси учун истеъфога чиққан Умирзоқ Шукеевнинг ўрнини эгаллади.

Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланди
23 май 2022, 16:58

Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев ўриндошлик асосида мамлакатнинг Венгриядаги дипломатик ваколатхонасини ҳам бошқаради.

Ўзбекистонда Фаластиннинг янги элчиси иш бошлади
29 апрель 2022, 10:07

Ўзбекистонда Фаластиннинг янги элчиси иш бошлади

Ўзбекистонда Фаластиннинг қайта тайинланган элчиси Жавад Муҳаммад Авад ўз фаолиятини бошлади. Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
24 ноябр 2021, 13:09

Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Жон Микал Квистад Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзаро суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг