Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланган Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрига келди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (2017−2023) лавозимида ишлаган.

Бахтиёр Ибрагимов 57 ёшда. Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган.

1992 йилдан ТИВ тизимида иш бошлаган. Вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида турли лавозимларда ишлаган.

Бахтиёр Ибрагимов 2020—2023 йилларда Венада элчи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаев ўрнига Австриядаги дипломатик миссия раҳбари этиб тайинланди. Файзуллаев, ўз навбатида, эндиликда Италиядаги дипломатик миссияни бошқаради.