Пайшанба куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистоннинг янги элчиси Шадурди Мередовнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

«Сўнгги йилларда алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада кенгайганига гувоҳ бўлдик. Эришилган ютуқлар талайгина, янада кўпроғи эса ҳали олдинда. Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти мобайнида муваффақиятлар тилаймиз», — деб ёзди вазир ўзининг Telegram-каналида.

Туркманистон президентининг 31 июлдаги фармони билан Шадурди Мередов Тошкентдаги элчи этиб тайинланганди. Бунгача у Туркманистоннинг Қирғизистондаги элчиси бўлган.

Туркманистоннинг аввалги элчиси Язгули Маммедов июль ойи ўрталарида Ўзбекистондаги беш йиллик миссиясини якунлади.