Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхасини топшириб, Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

«Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Тимоти Смарт жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигининг кенг кўламли кун тартибини муҳокама қилишдан мамнунмиз. Элчининг келгусида аниқ натижаларга эришиш истагини юқори баҳолаймиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Тимоти Смарт 1974 йилда туғилган. Бристоль ва Кембриж университетларини тамомлаган.

Бу лавозимга тайинланишидан олдин (2018−2022 йиллар) Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Ўрта денгизи бўлими бошлиғи бўлган. Шунингдек, 2012−2017 йилларда Мадагаскарда элчи вазифасини бажарган.