7 ноябрь куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша пойтахтига етиб борди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Амирсаид Аъзамхўжаев 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

У фаолияти давомида Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик-ҳуқуқий департаментида, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консуллигида ишлаган. 2020 йилдан буён бош консулликка раҳбарлик қилиб келаётганди.

У 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг Польшадаги муваққат ишлар вакили ва 2019 йилдан фавқулодда ва мухтор элчи вазифасида ишлаган Баҳром Бабаев ўрнини эгаллади.