Хитой раиси Си Цзиньпин Францияга ташрифи давомида мамлакатнинг Россия билан яқин алоқада экани бўйича эътирозларни рад этди. «Хитой бу инқирознинг сабабчиси ҳам, томони ҳам, иштирокчиси ҳам эмас. Лекин биз кузатувчи ҳам эмасмиз, тинчликка эришиш учун доимо фаол ҳаракат қилганмиз», — деди у.
Франция ўз Конституциясида аборт қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Асосий қонунга киритилган ўзгартириш кўпчилик депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Президент Эммануэль Макрон қарорни миллий ғурур ва бутун дунёга сигнал деб атади.
Франциянинг Безье шаҳрида мактаб формасини кийиш бўйича ҳукумат тажрибаси бошланди. Расмийлар бу тенгсизликни камайтиришга ёрдам берадими ёки йўқ, шуни текширмоқчи. 1968 йилдан бери француз мактабларида форма кийиш мажбурий эмас.
Футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Францияга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Жаҳон чемпионати чорак финалида Франция терма жамоасига қарши майдонга тушиши керак. Аммо Франция ўз таркибига аввалроқ Нигер жамоасида тўп сурган ҳужумчини жалб этгани учун дисквалификация қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Франциянинг Airbus Helicopters компаниясидан 10 та тиббий вертолёт харид қилишни режалаштирмоқда. ССВ раҳбари Амрилло Иноятов компания раҳбарияти билан Европа стандартларига мос тиббий авиация хизматини ташкил этиш ҳамда соҳа мутахассисларини тайёрлаш каби масалаларни муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Ўзбекистоннинг антик давр, ўрта асрлар ва темурийлар даврини ўз ичига олган маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди. Франция қиролининг Амир Темурга йўллаган мактуби ҳам экспонат сифатида тақдим этилди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари дарахт экди.
Франция Ўзбекистондаги ислоҳотлар стратегиясига ишонч билдиради ва бу мамлакатга сармоя киритишини жуда аниқ баён этади, деди Эммануэль Макрон. «Бу икки томонлама сиёсий кафолатдир… Франция сиз томонингизда. Биз барча тармоқлар ва молиявий ресурсларимизни сафарбар қиламиз», — деди у.
Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистондаги уран конларида геологик қидирув ишларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Шавкат Мирзиёев француз компанияларига ислоҳотлар ва очиқ иқтисодиёт сиёсати давом этишига кафолат берди. Республикалар муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқмоқчи.
Ўзбекистон ва Франция президентлари иштирокида саккизта ҳужжат имзоланди. Улар орасида Самарқанд француз альянсини ташкил этиш, ичимлик суви инфратузилмасини яхшилаш, таълим ва маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик кабилар бор.
Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари давомида Ўзбекистон-Франция савдо палатаси ишга тушиши ҳамда Тошкентда Business France агентлигининг офисини очиш режалаштирилаётгани эълон қилинди. Шунингдек, улар Самарқандда Франция альянси филиали очилишини олқишлади.
Шавкат Мирзиёевнинг Эммануэль Макрон билан ўтган тор доирадаги учрашувида Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳини очишни тезлаштириш ва француз тили ўқитувчиларини тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. Шунингдек, Франция альянсининг Самарқанддаги филиали очилиши эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан учрашди. Улар тунда Самарқанд бўйлаб сайр қилди, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасига ташриф буюрди (фото, видео).
Эммануэль Макроннинг Остонага ташрифи чоғида стратегик минераллар бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги декларация имзоланди. Қасим-Жомарт Токаев, шунингдек, Қозоғистон Францияга нефть экспортини кўпайтиришга тайёрлигини ва уран етказиб беришда катта имкониятлар кўраётганини таъкидлади.
1−2 ноябрь кунлари Франция президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади, унда Эммануэль Макрон ва Шавкат Мирзиёев ўртасидаги музокаралар ҳамда икки давлат бизнес-форуми ўтказилади.
Франция мактабларида янги ўқув йилидан мусулмонлар либоси — абайя кийиш тақиқланади. Мамлакат таълим вазирининг фикрича, ўқувчиларнинг ташқи кўриниши уларнинг динини билдириб турмаслиги керак. Мамлакатда 2004 йилдан бери мактабларга диний рамзлар ёки кийимларда келиш мумкин эмас.
Францияда полициячи томонидан араб миллатига мансуб ўсмирнинг отиб ўлдирилиши туфайли юзага келган оммавий норозилик намойишлари ва погромлар тўхтаётгани йўқ. Мамлакат бўйлаб 2000 дан ортиқ одам ҳибсга олинган, расмийлар тартибни сақлаш учун 40 мингдан ортиқ полициячини сафарбар қилган.
Францияда 17 ёшли ўсмир полициячилар томонидан ўлдириб қўйилгач бошланган тартибсизликлар икки кундан бери тўхтамаяпти. Президент Макрон Ноилнинг ўлдирилишини «кечириб бўлмас» деб атади ва марҳумнинг қариндошларига ҳамдардлик билдирди. У мамлакат аҳолисини тинчликни сақлашга чақирмоқда.
Франциянинг ташқи савдо бўйича вазир-делегати Оливье Бешт 4−6 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Тошкентга келиши арафасида у «Газета.uz»га ташрифидан кўзланган мақсадлар ва Франция-Ўзбекистон ҳамкорлиги туфайли икки мамлакат компаниялари учун очилаётган имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.
Франциянинг Alstom компанияси Тошкент ичидаги трамвай линиясининг оптимал йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлар беради, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони трамвайларни маҳаллийлаштириш талабини қўймоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг