Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалида Францияга имкониятни бой берди. 25 ноябрь куни Индонезияда бўлиб ўтган учрашув 0:1 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистон биринчи бўлим охирида гол урушга яқин эди. Лазизбек Мирзаев боши билан дарвозага йўллаган тўпни дарвозабон қайтарди.

Учрашувнинг 65-дақиқасида ҳужумчи Амирбек Саидов ҳисобни очди, лекин ҳакам уни ўйиндан ташқари ҳолат деб топди.

Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилган вазиятЎйиндан ташқари ҳолат қайд этилган вазият

82-дақиқада французлар кетма-кет ҳужумлардан сўнг олдинга чиқиб олишди. Аввалига Матис Ламбурд боши билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди, Исмоил Буне эса қайтган тўпни дарвоза тўрига жойлади.

Ўзбекистонлик футболчиларда ҳисобни тенглаштириш учун бир қанча имкониятлар бўлди, бироқ рақиб дарвозабони уларга гол уришга имкон бермади. Франция бутун турнир давомида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган жамоа бўлиб қолмоқда.

Шу тариқа Ўзбекистон 2011 йилдаги энг яхши натижасини такрорлаб (чорак финал) иштирокини якунлади. Франция ярим финалда Марокаш-Мали жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. Аргентина ва Германия терма жамоалари бошқа ярим финалда тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар гуруҳ босқичида Малига ютқазиб (0:3), Канадани мағлуб этиб (3:0), Испания билан дуранг (2:2) ўйнаб, «Б» гуруҳида 4 очко билан учинчи ўринни эгаллаган эди. Ўсмирлар нимчорак финалда эса Англияни мағлуб этишди (2:1).

Таркиблар

u-17 жаҳон чемпионати, ўзбекистон, франция, футболu-17 жаҳон чемпионати, ўзбекистон, франция, футбол

Видео

Фото

u-17 жаҳон чемпионати, ўзбекистон, франция, футбол