Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 25 июндан 5 июлгача Самарқандда 860 кишида коронавирус аниқланганлигини маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кунлик статистикасига кўра худди шу вақт давомида вилоятда 693 та янги коронавирус беморлари қайд этилган.
Январь-май ойларида Ўзбекистонда 2960 та ЙТҲ қайд этилди. Бунинг оқибатида 2365 киши жароҳатланган, 770 киши эса вафот этган.
2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида мамлакатда 2242 та ЙТҲ қайд этилди. Бунинг оқибатида 1684 киши жароҳатланган, 557 киши эса вафот этган. Таҳлилларга кўра, апрель ойининг ўзида пиёдалар иштирокидаги авария — 318 тани, болалар билан боғлиқ ҳодиса эса — 148 тани ташкил этган.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи чорагида 9213 та ажрим қайд этилди. Статистик маълумотларга қараганда, энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида, энг кам кўрсаткич эса Қорақалпоғистонда рўйхатга олинган.
Ўзбекистон 2020 йилда олма импортини 8,5 баравар — 8876 тоннагача оширди. Энг кўп етказиб бериш Қирғизистон, Хитой ва Эрон давлатларига тўғри келмоқда. Экспорт эса 61,8 фоиз — 49,9 мингдан 19 минггача камайди. Экcпортнинг пасайиши, асосан, Қозоғистонга боғлиқ.
Олий суд маълумотларига кўра, 2020 йилда 38 149 нафар шахсга нисбатан 30 284 та жиноят иши кўрилган. Судланганлар эса 27 999 нафарни ташкил этган. Шундан 7 110 нафарига қамоқ жазоси тайинланган. Йил давомида 781 нафар шахс оқланган.
Республикада мавжуд болалар боғчасига 2,7 млн боланинг қарийб 61 фоизи қатнайди. 2017 йилда бу кўрсаткич 27,7 фоиз бўлган. Улар билан эса жами 116 996 нaфaр педагог шуғулланади. Президент 2023 йилда мактабгача таълим қамровини 75 фоизга етказиш топшириғини берган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга ихтисослашган шифохоналардаги беморлар сони ва даволанаётган коронавирус беморлари кўрсаткичлардаги фарқларга изоҳ берди. Унга кўра, расмий статистикага фақатгина махсус лаборатор текширувларда коронавирус тасдиқланганлар киритилади. Шифохоналар статистикасида эса касаллик белгилари мавжуд ёки пневмония бўлганлар, лекин инфекция тасдиқланмаган беморлар ҳам киритилган бўлади.
Ҳукумат қарори билан расмий статистикани ишлаб чиқувчиларнинг статистика методологияларини аудитдан ўтказиш тартибига оид низом тасдиқланди. Унга кўра, беш йилда камида бир марта аудит ўтказилиши ҳамда аниқланган камчиликлар мажбурий бартараф этилиши белгиланмоқда.
Сўнгги йилларда биринчи марта Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги демографик вазият тўғрисидаги ҳисоботга ўлим ҳолатлари статистикасини киритмади. Қўмита Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот бермаганлиги ҳақида маълум қилди. Аввалроқ «Газета.uz» коронавирус пандемияси сабабли вафот этганлар сони июль ойида мамлакатда 26,4 фоизга, Тошкентда эса 2,6 мартага ошганини ёзган эди.
Октябр ойида инфляция 1,4 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 2,3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлашди.
2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 19 970 та бекор қилинган оиланинг 49,8 фоизи фарзандсиз, 50,2 фоизи эса бир ва ундан кўп фарзандли ҳисобланади. Энг кўп ажралиш ҳолатлари Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда жами 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Қурилиш ишларининг 95,8 фоизи нодавлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотларга тўғри келади.
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган 2,5 млндан ортиқ автотранспорт воситалари мавжуд, шулардан 93% енгил автомобиллар. Энг кўп автотранспорт воситалари Тошкент шаҳрига, энг ками эса Сирдарё вилоятига тўғри келмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус бўйича расмий статистика маълумотлари юзасидан саволлар бор. Daryo.uz нашрининг беморлар 2−3 кун ичида «тузалиб кетаётгани» тўғрисидаги мақоласидан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудлар бўйича батафсил статистикани эълон қилишни тўхтатди. Олдинроқ вафот этган коронавирус беморларининг жинси, ёши, исм-шарифининг бош ҳарфлари ва яшаш (даволаниш) жойлари бўйича маълумотларни очиқлаш ҳам тўхтатилган эди.
Ўзбекистон январь-август даври давомида 5,8 млрд долларга, август ойининг ўзида эса 2,5 млрд доллардан зиёд суммага тенг бўлган миқдорда олтин экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 147,2% ни ташкил этиб, 1,8 млрд долларга кўпроқ. Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50% ни ташкил этоқда.
Июль ойи бўйича ўлим ҳолатлари сони сўнгги тўрт йилга нисбатан Ўзбекистонда 26,4%га, Тошкентда деярли 166%га, Тошкент вилоятида 43,8%га, Навоий вилоятида 51,7%га ўсди. «Газета.uz» сўнгги беш йил ичида январь ойидан июль ойигача бўлган ўлим даражаси бўйича маълумотларни ўрганди ва коронавирус пандемияси даврида рақамлар қандай ўзгарганлигини таҳлил қилиб чиқди.
Январь-июль ойларида Ўзбекистонда 92 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди. Энг кўп ўлим июль ойида кузатилди.
Ўзбекистонда ярим йил давомида 75,5 мингта никоҳ ва 12,8 мингта ажримлар рўйхатга олиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 27,5% ва 20% пастроқ кўрсаткич қайд этилди. Ажрашган оилаларнинг 19,6 фоизи (2500 тага яқини) икки ва ундан ортиқ фарзандга эга.
Президент 2025 йилгача мўлжалланган статистикани ривожлантириш миллий стратегиясини тасдиқлади. Давлат статистика қўмитасининг барча давлат идораларидан мустақиллиги таъминланади. Қўмита қошидаги жамоат кенгашига нодавлат-нотижорат ташкилотлар, бизнес ва оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб қилинади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг