Октябр ойида истеъмол нархлари ва тарифларининг ўртача даражаси 1,4 фоизга ўсди, дейилади Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида. Январь-октябрь ойларида истеъмол бозорида нархлар ва тарифлар ўртача 7,8 фоизга ўсди.

Октябр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,3 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,8 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга ўсди.

Умуман олганда, йилнинг ўн ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 10 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 6,9 фоизга, хизматлар нархи 5,2 фоизга ўсди.

Октябрь ойида кузатилган озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий гуруҳлари орасида нархларнинг сезиларли ўсиши тухум (17,7%), сариёғ ва ёғлар (9,5%), мева ва сабзавотлар (3,2%), шунингдек, шакар, чой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархларида қайд этилган (2,3%). Бир ой давомида сут маҳсулотлари 0,9 фоизга, гўшт, парранда гўшти ва балиқ, алкоголли маҳсулотлар 0,7 фоизга, нон маҳсулотлари 0,5 фоизга ўсди. Умумий овқатланиш соҳасида нархлар 1,3 фоизга ўсди.

Кўрилаётган ноозиқ-овқат маҳсулотларининг асосий гуруҳлари орасида сентябь ойидаги каби нархлар ўсиши бўйича етакчилик автоуловларнинг ёқилғиси нархи бўйича бўлиб, улар ўртача 1,7 фоизга қимматлашди.

Октябрь ойида аҳолига пуллик хизматлар тарифлари 0,7 фоизга ошди. Йўловчилар транспорти хизматлари нархи бир ой ичида 1,8 фоизга, шу жумладан ҳаво хизматлари — 5,2 фоизга, автомобиллар — 1,4 фоизга, темир йўллар — 0,2 фоизга ўсди.

Умуман олганда, январь-октябрь ойларида тарифлар нархининг энг кўп ўсиши давлат мактабгача таълим ташкилотлари (15,2%), дам олиш хизматлари (10%), йўловчилар транспорти (9,9%) ва маиший хизматларда (9,7%) кузатилди.