3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорни имзолади.

Ушбу ҳужжат Жаҳон банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, у 2020−2025 йилларда Ўзбекистон статистикасини ривожлантириш миллий стратегияси ва уни амалга оширишнинг йўл харитасини тасдиқлади.

Статистика тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • статистика органларини тегишли, сифатли ва ишончли маълумотларни тўплашга, маълумотларнинг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга йўналтирилган мустақил хизматга айлантириш;
  • ўз ваколатлари ва мажбуриятларини кучайтириш орқали Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Статистика кенгашининг тўлиқ фаолият кўрсатиши;
  • Ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, нашр этиш ва тўплашнинг яхлит тизимини ташкил этиш;
  • идоравий маълумотлар базаларини статистик бошқарувнинг ягона тизимига киритиш;
  • статистика органлари фаолиятини янада моддий ва техник таъминотини такомиллаштириш орқали ҳудудий статистика органларининг таркиби ва вазифаларини босқичма-босқич оптималлаштириш.

Фармон Давлат статистика қўмитасининг барча давлат органлари ва ташкилотларидан, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларидан — маҳаллий давлат ҳокимият органларидан мустақил эканлигини тасдиқлайди.

Бундан ташқари, статистика органларининг фаолиятига ҳар қандай аралашув, шу жумладан расмий статистик ҳисоботларни ва сўровларни тўплаш, шунингдек уларни нашр этиш тақиқланади. Давлат статистика қўмитаси томонидан яратилган статистик маълумотлар расмий равишда эълон қилинади.

Давлат статистика қўмитаси бошқа статистика чиқарувчиларнинг статистик методологияларнинг халқаро стандартларига мувофиқлигини аудитдан ўтказиш ҳуқуқини олди. Аудит натижаларига кўра қўмита вазирлик ва идораларга амалга оширилиши мажбурий бўлган таклифларни юбориши мумкин.

Давлат статистика қўмитаси қошида фаолият кўрсатадиган Жамоатчилик кенгашига қўшимча вазифалар юкланган. Шу ўринда қўмитанинг ишини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тегишли статистикани шакллантиришда Давлат статистика қўмитасига ёрдам бериш, фойдаланувчиларнинг статистик маълумотларга бўлган ишончини ва қизиқишини ошириш учун фойдаланувчилар билан яқин алоқани ўрнатиш каби вазифалар қўйилди.

Кенгашда ННТ вакиллари, тадбиркорлар, олимлар, журналистлар, шунингдек, миллий ва халқаро экспертлар иштирок этади.

Ушбу ҳужжат лойиҳаси апрель ойида муҳокама қилиш учун эълон қилинган эди. Унда, хусусан, Давлат статистика қўмитаси негизида Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасини тузиш таклиф қилинган эди.