Давлат статистикаси қўмитаси Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган ажрим ҳолатларига оид маълумотларни эълон қилди. Энг кўп Тошкент шаҳрида оилаларга дарз кетган бўлса, энг кам ҳолат Қорақалпоғистонда кузатилган.

Ҳудудлар кесимида ажримлар сони:

  • Тошкент шаҳри — 1331 та;
  • Фарғона вилояти — 999 та;
  • Андижон вилояти — 995 та;
  • Тошкент вилояти- 946 та;
  • Самарқанд вилояти- 912 та;
  • Қашқадарё вилояти — 711 та;
  • Наманган вилояти- 682 та;
  • Сурхондарё вилояти — 581 та;
  • Бухоро вилояти — 500 та;
  • Хоразм вилояти — 344 та;
  • Жиззах вилояти — 337 та;
  • Сирдарё вилояти — 298 та;
  • Навоий вилояти — 289 та;
  • Қорақалпоғистон — 288 та.

Март ойининг биринчи ҳафтасида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда оилавий ажримлар сони юқори бўлиб қолаётгани масаласига тўхталиб, 2020 йилда 28 мингдан зиёд оила ажралиб кетганини таъкидлаган эди. «Авваллари бирор оила ажрашса, маҳаллада дув-дув гап бўларди, бутун маҳалла оёққа турарди. Ажрим — бу катта фожиа», — деган эди президент.

Аввалроқ, ажримлар сони ошиб бораётгани сабаб никоҳга кириш муддатини бир ой эмас, уч ойга узайтириш таклифи ҳам билдирилган эди. «Никоҳдан ўтиб, сўнг фарзандини тирик етим қилгандан кўра, уч ойлик муддатда бир-бирига маъқул келмаса, ўз йўлида давом этгани маъқул», — дейилган эди.