2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган 2 580 133 та автотранспорт воситалари мавжуд, дея хабар берди Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати «Газета.uz» га.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур автотранспорт воситаларидан:

  • Енгил автомобиллар — 2 410 421 та (93%);
  • Юк автомобиллари — 150 294 та (5,8%);
  • Автобуслар — 5 072 та (0,2%);
  • Микроавтобуслар — 10 590 та (0,4%);
  • Махсус транспортлар — 3 756 та (0,1%).

Республика ҳудудларида энг кўп Тошкент (417 646 та), Самарқанд (311 997 та) ва Фарғона (243 230 та) вилоятлари аҳолисида автотранспорт воситалари мавжуд.


Президент маъмурияти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази февраль ойида Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтганлигини, шундан 89% енгил автомобиллар эканлиги ҳақида хабар берган. Ички енгил автомобиллар бозори 2,6 млрд долларга баҳоланмоқда, бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан 5 фоизини ташкил этади.