2020 йил давомида июль ойида нисбатан энг кўп, яъни 17396 та ўлим ҳолати қайд этилган. Давлат статистика қўмитаси ЎзАга бу ҳақдаги статистик маълумотларни тақдим этди.

Йил бошидан июль ойигача, яъни, 6 ой давомида 92026 та ўлим ҳисобга олинган. Ойлар кесимига кўра:

  • январда — 11036 нафар;
  • февралда — 13693;
  • мартда — 12633;
  • апрелда — 11613;
  • майда — 11792;
  • июнда — 13790;
  • июлда — 17396 та ўлим қайд қилинган.

6 ой давомида қайд этилган ўлимлар сони 2019, 2018 йиллардаги 6 ойлик кўрсаткичга нисбатан ҳам юқори бўлган.

Хусусан, Ўзбекистонда 2018 йил 6 ой давомида 75,6 минг, 2019 йилда шунча вақт мобайнида 75,8 мингта ўлим ҳолати ҳисобга олинган.