Шу йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида 19 970 та никоҳ бекор қилинган. Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайган.

Январь-сентябрь ойларида ажралишлар мос равишда 2017 йилда 23,6 мингта, 2018 йилда 23,8 минг, 2019 йилда 23,6 минг ва 2020 йилда қарийб 20 мингтани ташкил этмоқда. Бу эса ўз ўрнида ўтган йилларга нисбатан 3,6 мингдан камроқ ажралишлар қайд этилганини кўрсатмоқда.

Фото: Давлат статистика қўмитаси.

Шу йилнинг ўтган даврида 49,8 фоизи фарзандсиз, 29,6 фоизи битта фарзандли ва 20,6 фоизи икки ва ундан ортиқ фарзандли оилаларга дарз кетган.

Ҳудудлар бўйича 9 ой мобайнида никоҳдан ажрашганлар энг юқори коэффициенти (промилле) Тошкент шаҳри (1,4), Сирдарё (1,3), Андижон (1), Навоий (0,9) ва Тошкент (0,9) вилоятларида қайд этилган.

Энг кам ажралишлар эса Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида кузатилган.

Маълумот ўрнида, шу йилнинг январь-сенятбрь ойларида 184 минг, 2019 йилнинг мос даврида эса 195,2 минг никоҳ қайд этилган.